
“Биз суҳбат ва музокаралар учун очиқмиз”, деб бошланади “Oq-tepa lavash” компаниясининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.
“Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, саҳифада компания раҳбарияти заҳарланган беморлар аҳволидан хабар олиш учун касалхонага боргани ҳамда келтирилган маънавий зарар ва даволаниш харажатларини қоплаганини хабар қилишган.
Журналистлар билан мулоқот қилган компания вакили заҳарланиш сабаблари ҳозирча 100 фоиз аниқланмаганини ва ушбу ҳолат юзасидан текшириш ўтказилаётганини хабар қилишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар