
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида маълумот бериб ўтилди.
Йўл-патруль хизмати ходимининг фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно.
Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:
– ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
– фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.
Йўл-патруль ХизматиФуқаролар ҲуқуқлариАдлия ВазирлигиМурожаат ЭтишФото ВидеоХизмат Гувоҳномаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар