11:32 / 07.06.2019
3 287

Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномаси жорий этилади

Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномаси жорий этилади
Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномаси жорий этилади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

«Бир-икки кунда бу ҳужжат чиқиб қолади. Фуқароларимизнинг аксарияти норасмий меҳнат тури билан банд, дейлик, уйида репетиторлик ёки фрилансерлик қилади, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритади, бир марталик иш турлари билан бандлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Албатта, бу фуқароларимиз расмий секторга ўтишларига имконият беради. Янги тизим норасмий секторда ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга стажни расмий сотиб олиш имконини тақдим этади», — деқди Кудбиев.

Вазир ушбу янги тизим меҳнат муносабатлари соҳасида ҳақиқий катта силжиш бўлишига ишонч билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномаси жорий этилади