
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 8 ёшли қизни минг сўм билан алдаб, олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
5 июн куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 2011 йилда туғилган қизчани алдов йўли билан олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига асосланиб «Gazeta.uz» хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, 5 июн куни тахминан соат 14:00ларда Ўртачирчиқ тумани Тошлоқ МФЙ Наврўз кўчасида 2011 йилда туғилган Т.Ш.га номаълум шахс 1000 (минг) сўм пул бериб, унга: «сенга ҳайитлик, юр, уйимга олиб бораман», деб, алдаб олиб кетмоқчи бўлган.
Қизча унга қаршилиқ қилаётган вақтда ҳодисани шу маҳаллада яшовчи П.К. кўриб қолган ва қўшнилар билан бирга ушбу номаълум шахсни ушлаб олган. Ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБга хабар қилинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятиЎртачирчиқ туманиҚизча ўғриАлдаб олиб кетишТахминан соатБош прокуратураТергов ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар