22:30 / 07.06.2019
4 200

Мутасаддилар: «Автомобил чироқлари бўйича тартиб бекор бўлмаган»

Мутасаддилар: «Автомобил чироқлари бўйича тартиб бекор бўлмаган»
Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» номли матбуот анжумани ташкил этилди.

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳаётжон Қиличов ва ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходими майор Азизхон Муродов қоиданинг кейинга қолдирилишига изоҳ бериб ўтишди.

«2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб бекор бўлгани йўқ. Амалга киритиш кечиктирилди, холос. Биз транспорт воситаси эгаларига шу вақтга қадар тегишли талабларга мослаштириш учун имконият бердик. 2021 йилдан кейин мослаштирилмаган автомобиллар жаримага тортилади. Бундай ишларни ўзбошимчалик билан эмас, махсус мутахассислар амалга ошириши керак. Мисол учун, GM Uzbekistan’нинг мутахассислари бор», дея таъкидлаган ички ишлар ходими.

Бу жавобга нисбатан кўплаб эътирозлар билдирилди. Эътирозлар мазмуни асосан бундай тартиб монополияга йўл очиши, қўлида ҳунари бор автомашина усталари ишсиз қолиши мумкинлиги ҳақида бўлди.

«Биз ҳайдовчиларнинг ўзлари томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатиб олиш ҳолатини назарда тутдик. Ҳар қандай автосервисда соҳанинг мутахассислари бўлиши мумкин. Улар томонидан бажарилиши лозим. Бу кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар олдини олади», дейди ИИВ ходими.

«Бу масала тўғри кўтарилди. Яхши таклиф бўлди. Айнан бундай ускуналарни, яъни кундузги чироқларни ўрнатиб беришнинг тартибини ишлаб чиқиш керак. Ҳужжатлаштириш тизими қандай бўлади, кимлар қила олади каби ҳолатларга аниқлик киритиш лозим. Таклифлар беринг. Кўриб чиқамиз», дейди адлия вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутасаддилар: «Автомобил чироқлари бўйича тартиб бекор бўлмаган»