14:05 / 08.06.2019
3 447

Бўкадаги колонияда маҳкум бошқа бир маҳкумни уриб ўлдирди

Бўкадаги колонияда маҳкум бошқа бир маҳкумни уриб ўлдирди
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М. Қ жазо муддатини ўтаётган маҳкумни уриб ўлдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент ҳақиқати” газетасининг телеграм каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, Бўкадаги манзил колонияда бу маҳкумнинг ўзаро келишмовчилиги кундан-кунга ёмонлашиб бораверган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, М Қ телефон орқали бир қиз билан гаплашиб юрган ва бу ҳолатни Э. Қ телефон орқали М.нинг хотинига айтган ҳамда ҳақиқий зиддият шу сониялардан бошланган.

Келишмовчилик натижасида М. Қ. кетмон учун ясалган таёқ билан Э. Қ.нинг бўйин қисмига уч марта ургани натижасида Э. Қ. вафот этган.
Жазо муддатини ўтаётган вақтида яна қасддан одам ўлдиргани учун маҳкумга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўкадаги колонияда маҳкум бошқа бир маҳкумни уриб ўлдирди