06:00 / 09.06.2019
2 873

Франция Бурбонлар қироллик сулоласи аъзоси Наманганда бўлди

Франция Бурбонлар қироллик сулоласи аъзоси Наманганда бўлди
Франция делегацияси «Invest in Namangan» халқаро форумида иштирок этди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Хабарда қайд этилишича, ушбу тадбирда Франция Бурбонлар қироллик сулоласи аъзоси Амори де Бурбон Парма ҳам иштирок этган.
“У ташрифи давомида Наманганнинг инвестицион, экспорт ва туристик салоҳияти билан танишди», - дейилади хабарда.

Амори де Бурбон Парма ишлаб чиқариш ва саноат кўргазмасига ташриф буюрди, вилоят раҳбарияти ва тадбиркорлар билан учрашди.

Франция делегацияси таркибида энергетика, қурилиш, чиқиндини қайта ишлаш, қайта тикланувчи энергия, коммунал, транспорт ҳамда инновацион технологиялар соҳасида фаолият кўрсатувчи «Schneider Еlectrics», «Suez», «Veolia», «WeKanCode» каби компаниялар вакиллари ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Франция Бурбонлар қироллик сулоласи аъзоси Наманганда бўлди