
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:
- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ёки устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссиялар тугатилди;
- давлат рўйхатидан ўтказилганидан бир йилда устав фонди шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорларни тугатиш тартиби бекор қилинди;
- тадбиркорларни тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар қисқартирилади.
Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
- тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда:
- даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди;
- давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;
- тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;
- текшириш учун корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади;
- корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати 6 ойдан ошмаслиги керак (амалдаги қонунчиликка мувофиқ бу муддат 9 ой);
- тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчидан тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди.
ТадбиркорликПрезидент ФармониТугатиш ТартибиМолия ФаолиятиҲужжатлар ҚисқартиришДавлат Рўйхати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар