08:47 / 10.06.2019
4 579

ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходимлари билан боғлиқ жанжалли тасвирларга изоҳ берди

ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходимлари билан боғлиқ жанжалли тасвирларга изоҳ берди
Фото: Zarnews
2019 йил 6 июнь куни Telegram’да давомийлиги 51 секунддан иборат бўлган ЙҲХБ ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан хизмат вазифасини бажаришга қаршилик қилиш акс этган видеотасвир тарқалган, бу ҳақда Zarnews маълумот беради.

Аниқланишича, 2019 йил 5 июнь куни соат 22:50 ларда Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган 14-умумтаълим мактаби олдида ўтказилаётган «Автопатруль» рейд тадбири давомида Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автомашиналар тўхтатилиб текширилиши жараёнида Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари йўл-патруль хизмати батальони йўл-патруль хизмати иккинчи отряди иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори сержант С.Н. Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасидан ҳаракатланиб келаётган автомашиналарга «Диққат» ишорасини бериб, тўхтатиш чорасини қўллаган.

Бу ҳолатда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси ЙПХ ходимини кўриб, ўз бошқарувидаги автомашинасини 100 метр олдинроқда тўхтатиб, автомашинасидан тушиб орқага қараб қочаётган вақтида ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчини спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳолда транспорт воситасини бошқариб келганликда гумон қилиб, ҳайдовчини ушлаш бўйича Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган «Евраазия» ошхонаси олдида хизмат олиб бораётган иккинчи отряд иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори, сафдор К.Ж.га алоқа воситаси орқали хабар беради.

Мазкур хабарга асосан ҳайдовчи ушланиб, бошқарувида бўлган автомашина олдига олиб келинаётган вақтида ҳайдовчининг икки нафар танишлари ва кўчада бўлган бир неча нафар фуқаролар ҳайдовчини қочириб юбориш мақсадида ЙПХ ходимига ёпишиб, ҳайдовчининг қочиб кетишига шароит яратган.

Ҳодиса жойига ёрдамга етиб келган сержант С.Н. ва иккинчи отряд иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори, сержант Б.Қ. ҳайдовчини ушлаб, ўзининг бошқарувида бўлган йўл-патруль автомашинасига жойлаштирган.

Ҳайдовчи билан олиб борилган суҳбат давомида, у ўзининг Ургут тумани Ўрамас қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Т. эканлигини, 2019 йил 5 июнь куни тушлик вақтида оз миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари йўқлиги ва қўлланиладиган жарима миқдоридан қутулиш мақсадида ЙПХ инспекторларидан қочишга ҳаракат қилганлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, А.Т. тиббий текширувдан ўтказилиб, тиббий баённомага кўра, ҳушёр ҳолатда бўлганлиги аниқланган. Бироқ унга нисбатан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз ва ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

ЙПХ инспекторлари ва ҳайдовчи тан жароҳати олмаганлиги, лекин ЙПХ инспекторига ҳайдовчи ҳамда унинг танишлари қаршилик қилганлиги ҳолати бўйича уларга нисбатан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви олиб борилаётганлиги маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходимлари билан боғлиқ жанжалли тасвирларга изоҳ берди