
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов пластик карталар билан боғлиқ ҳолат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълум қилди.
- Бошқа давлатлар тажрибасида бор бу нарса, яъни ходим ўз маошини ўзи истаган банкдан олиши мумкин. Ташкилотлар маълум бир банк билан шартнома қилиб, барча ходимлар айнан ўша банк карталаридан фойдаланмайди.
Чунки ходимга мутлақо бошқа банк хизмати, приложенияси ёки бошқа хизмат турлари ёқиши мумкин. Айни вақтда Марказий банк ҳам бу борада иш олиб бормоқдамиз. Яқин вақтларда ўзимизда ҳам шу тажриба йўлга қўйилади. Яъни, ходимлар ўзлари истаган банк пластик карталари орқали маошларини олишлари мумкин, - дейди Илҳом Норқулов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар