18:52 / 13.06.2019
3 867

Автомобилига «мигалка» ўрнатган ҳоким жаримага тортилди

Автомобилига «мигалка» ўрнатган ҳоким жаримага тортилди
Фото:«ЎзА»
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов Неъматуллаевичнинг давлат рақами 30 330 SAA бўлган «Каптива» русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчилик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланган. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.

Ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор – туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлик эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилди.

Фото:«ЎзА»
Шундан сўнг ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилига «мигалка» ўрнатган ҳоким жаримага тортилди