date
views 3 715

Сиртқи таълим талабалари тўлов-контракт суммасини камайтириш бўйича жамоавий мурожаат етарлича овоз тўплади

Сиртқи таълим талабалари тўлов-контракт суммасини камайтириш бўйича жамоавий мурожаат етарлича овоз тўплади
Фото: Қонунчилик муаммолари институти
Бугун, 14 июнь куни (14-06-2019 12:58:32 ) «Менинг фикрим» веб-порталида фуқаро Қудратов Аслиддин томонидан юборилган «Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаат етарли овоз (10 000 та) тўплади. Бу ҳақда Қонунчилик муаммолари институти хабар берди.

Эндиликда: - мазкур мурожаат портал модератори — Қонунчилик муаммолари институти томонидан кейинги иш куни (17.06.2019-й.)дан кечиктирмай ваколатли давлат органи — Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

- Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.

- Ваколатли давлат органи томонидан мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор модератор томонидан «Менинг фикрим» веб-порталига жойлаштирилади.

Маълумот учун:
- Ҳозирда «Автотранспорт воситаларини тюнинг қилишга рухсат бериш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаат 4979 та овоз билан овоз йиғишга жойлаштирилган мурожаатлар ичида етакчилик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сиртқи таълим талабалари тўлов-контракт суммасини камайтириш бўйича жамоавий мурожаат етарлича овоз тўплади