Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева ўзбекистонлик блогерларни байрам билан табриклади

  • 15 июнь 2019, 14:46
  • 1 502
  • Жамият
  • Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева ўзбекистонлик блогерларни байрам билан табриклади
    Фото: Facebook / Комил Алламжонов
    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 14 июнь —Халқаро блогерлар куни фаол журналистлар ва блогерларни таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Комил Алламжонов маълум қилган.

    Алламжоновга кўра, бу санани байрам қилиш ғояси 2004 йилда туғилган. Ўшанда дунёнинг 40 давлатидан 500 блогер бирлашиб, бутунжаҳон тармоқ блогерлари ўртасидаги дўстона алоқалар рамзи сифатида шу кунни белгилаш ва нишонлашга қарор қилган.

    «Бугундан бошлаб биз ҳам бу кунни нишонлаймиз. Шу муносабат билан бугун фаол журналистлар ва блогерларни чақирдик. Норасмий, галстуксиз, юзма-юз мулоқот давомида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

    Фуқаролар ва жамият муаммоларига бефарқ бўлмаган мамлакатимиздаги барча фаол блогерларни Халқаро блогерлар куни билан чин юракдан табриклайман!» — дея ёзув қолдирган Алламжонов Facebook’даги саҳифасида.

    Мулоқотда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева ўзбекистонлик блогерларни байрам билан табриклади