15:10 / 15.06.2019
3 667

Навоийда 18 ёшли қиз заргарлик дўконидан 170 млн. сўмлик буюмларни ўмариб кетди

Навоийда 18 ёшли қиз заргарлик дўконидан 170 млн. сўмлик буюмларни ўмариб кетди
Навоий вилоятининг Кармана туманида 18 ёшли қиз заргарлик дўконидан умумий қиймати 170 млн. сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди.

ИИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 12 июнда Кармана туман ички ишлар бўлимига “ADXAM GOLD” корхонаси директоридан мурожаат аризаси тушган. Унинг таъкидлашича, 10 июнда номаълум аёл “Буюм” бозорида жойлашган заргарлик дўконига кириб, сотувчилар эътиборини чалғитиб, заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

ИИВнинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармасида хабар қилинишича, кўрилган чоралар давомида аввал судланган наманганлик 18 ёшли қиз ушланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу жиноят юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатишган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 18 ёшли қиз заргарлик дўконидан 170 млн. сўмлик буюмларни ўмариб кетди