16:19 / 15.06.2019
2 888

Олий суд Facebook’да эълон қилинган пост юзасидан ахборот берди

Олий суд Facebook’да эълон қилинган пост юзасидан ахборот берди
Фото: Олий суд матбуот хизмати
Facebook ижтимоий тармоғида Ш.Р. исмли фойдаланувчи «Самарқанд маъмурий суди ‘экология бузилаяпти, шаҳарни сув босаяпти’ дея айюҳаннос солганларга ‘сенга нима’ қабилида жавоб бериб, бу қарорни вилоят апелляция инстанцияси оқизмай-томизмай такрорлагани ва тасдиқлаганига нима дейсиз?», дея пост қолдирган. Олий суд матбуот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритди.

Суднинг вазифаси қонун талаблари асосида, ишда тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш орқали қарор қабул қилишдан иборат.

Вилоят суди қуйи суд қароридан норози бўлиб келтирилган апелляция ёки кассация шикояти асосида биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган қарорнинг қонунийлигини ўрганиб, унга ҳуқуқий баҳо беради.

Ишда тўпланган ҳужжатлардан маълум бўлишича, фуқаролар Р.Хаирнуров ва Р.Мўминов судга Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 52-Қ-сонли «Дамир бинокор қурилиш» МЧЖга кўп қаватли турар жой қуришга рухсат бериш ҳақида»ги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Самарқанд шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Р.Хаирнуров ва Р.Мўминовнинг аризаси рад қилинган.

Мазкур иш жорий йилнинг 19 февраль куни Самарқанд вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Агарда ишда иштирок этувчи томонлардан бири суд қарорларидан норози бўлса, юқори турувчи судга мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд Facebook’да эълон қилинган пост юзасидан ахборот берди