Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Давлат тест маркази директори Мажид Каримов бу йилги тест имтиҳонлари қачон бошланиб, қачон якунланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.
«Абитуриент киришда ҳужжат топширмайди, шунчаки кўрсатади ва рўйхатдан ўтиб қайтиб олиб кетади.
Жорий йилда тест синовлари 69 катта сиғимдаги биноларда ўтказилади. Тест имтиҳонлари ўтадиган биноларга ўрнатилган кузатув камералари сони кўпайтирилади. Тақиқланган нарсаларни олиб киришнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади, тақиқланган воситалар, сигналларни тўсувчи қурилмалар ўрнатилади. Телефон олиб кириш бефойда.
Бу йил абитуриентлар республиканинг исталган ҳудудида ҳужжат топшириб, бошқа ҳудудда тест имтиҳонидан ўтиши мумкин. Фақат улар рўйхатга олинаётганида қаерда тест топширмоқчилигини кўрсатиши керак.
Абитуриентлар бир вақтнинг ўзида 3та йўналишга ҳужжат топшириши мумкин.
ДТМ сайтида ҳар бир абитуриентга персонал кабинет бўлади. Абитуриентлар тест топширган куннинг эртасига ўз натижалари ҳақида маълумот олиши мумкин. Ўқишга кирган ёки кирмаганини эса барча тестлар якунланганидан бир ҳафта ўтиб билиши мумкин бўлади.
Режага кўра тестлар 25 июлда бошланади ва 20 август кунига қадар давом этади», - дейди Мажидов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди