Фото: «Ўзтемирйўлйўловчи»АЖ матбуот хизмати
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан барпо этилган Ангрен темир йўл вокзали фойдаланишга топширилганига кўп вақт ўтмай, Тошкент—Ангрен—Тошкент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи»АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йил 12 июндан йўловчиларга хизмат кўрсатаётган мазкур шаҳарлараро электропоезди ҳар куни 18:30 да Тошкент Жанубий темир йўл вокзалидан, эрталаб 07:09 да эса Ангрен темир йўл вокзалидан жўнайди.
«Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу поезднинг йўл ҳақи Ангрен шаҳри аҳолиси билан келишилган ҳолда арзон нархларда белгиланди. Йўналиш вақти 2 соат, нархи — 5 000 сўм», — дейилади хабарда.
Мазкур поезд Тўйтепа, Озодлик, Оҳангарон, Аблик бекатларида ҳам тўхтаб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди