17:40 / 16.06.2019
3 235

Зафар Ҳошимовнинг импорт оёқ кийимларга бож тўловининг оширилиши ҳақидаги таклифга муносабати

Зафар Ҳошимовнинг импорт оёқ кийимларга бож тўловининг оширилиши ҳақидаги таклифга муносабати
Фото: Alter Ego
Тадбиркор Зафар Ҳошимов Facebook’даги саҳифасида импорт оёқ кийимларга бож тўлови миқдорининг оширилиши ҳақидаги таклифга муносабат билдирди.

«Агар ушбу ўзгартиришлар соҳага жорий қилинса, сифатли маҳсулот курьерлик хизматлари орқали онлайн буюртмалар, контрабанда ва қора бозорга ўтишини тахмин қилиш қийин эмас. Ва сифатли оёқ кийим учун нархлар кўтарилиб кетади. Шунингдек, истеъмолчи учун танлов имконияти сезиларли даражада қисқаради. Бундан манфаат кўрадиганлар эса маҳаллий оёқ кийим ишлаб чиқарувчилари эмас, балки контрабанда билан шуғулланувчилар бўлади. Ушбу ҳолат божхона, солиқ ва ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам коррупция ривожланишига замин яратади. Бу эса шубҳасиз, давлат бюджетига ҳам катта зарар етказади», — деб ёзади тадбиркор.

Импорт қилинувчи оёқ кийимлар (код ТН ВЕД 6401−6405) учун бож ставкасини 1 июлдан 10 ўрнига 30 фоиз этиб белгилаш режалаштирилмоқда. Бу «Ўзчармсаноат» уюшмаси тайёрлаган Ўзбекистон президанти қарори лойиҳасидан ўрин олган. Қарорда ҳар жуфт оёқ кийими учун

Худди шу санадан соҳа ичида сотиш учун мўлжалланган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни солиққа тортмаслик ҳам таклиф қилинган.

Қўшимча равишда, оёқ кийимлари, чарм, жун, қоракўл ва сунъий теридан тайёрланган маҳсулотлар бўйича давлат харидлари, жумладан стратегик объектлар томонидан амалга оширилаётган давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 20 фоизга нарх устунликларини қўллаш режалаштирилмоқда.

«Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо ташкилотлар тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун бўш ва фойдаланилмаётган давлат объектларини «нол» қийматда олиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, уларни 2022 йил 1 июлига қадар ер солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зафар Ҳошимовнинг импорт оёқ кийимларга бож тўловининг оширилиши ҳақидаги таклифга муносабати