11:30 / 17.06.2019
2 582

Келтирилган 21 млн. сўм зарар ундирилди

Келтирилган 21 млн. сўм зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Қонликўл туман бўлими тезкор ходимлари томонидан жорий йил 17 апрель куни туман ҳудудидаги “Қосжап” ОФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Бюро ходимлари томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ Қўнғирот филиалига қарашли “Сари алтин” шаҳобчасининг оператори Ю.П. қонунга хилоф равишда ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги ҳолатини фош этилди.

Аниқланишича, қонунбузар Ю.П. диаметри 20 мм бўлган полиэтилен сув қувуридан ҳар куни икки соат, яъни соат 09-00 дан 11-00 га қадар шаҳобчадаги сув сақлагич ва узунлиги 22 метрлик сув йўлагини тўлдириш мақсадида фойдаланиб келган ҳамда бунинг оқибатида таъминотчи корхона манфаатларига 21 млн. 523 минг сўм зарар етказган.

Ҳуқуқбузар Ю.П. томонидан таъминотчи корхона манфаатларига келтирилган зарар тўлиқ қопланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келтирилган 21 млн. сўм зарар ундирилди