Шавкат Мирзиёевнинг куёви қизалоғи билан тушган видеосини эълон қилди (видео)

  • 17 июнь 2019, 18:56
  • 8 445
  • Жамият
  • Шавкат Мирзиёевнинг куёви қизалоғи билан тушган видеосини эълон қилди (видео)
    Скриншот: Instagram / otabek_muhammadalievich
    Ўзбекистон Президентининг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида кенжа қизи Раниа билан тушган видеосини эълон қилди.

    Қисқа роликда Отабек Умаров мусиқа садолари остида қизалоғини бағрига босиб, у билан рақсга тушмоқда.

    «Менинг маликам Раниа», — дея изоҳ қолдирган у видео остида.

    Отабек Умаров Ўзбекистон триатҳлон федерацияси раиси бўлиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёвидир.

    У ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб, аввалроқ Instagram’га қўйган оилавий сурати, шунингдек, Дубайда тушган суратлари машҳур бўлиб кетган эди.

    » » Шавкат Мирзиёевнинг куёви қизалоғи билан тушган видеосини эълон қилди (видео)