06:00 / 18.06.2019
3 757

Арзон уй-жойлар бўйича ягона электрон маълумотлар базаси жорий қилинади

Арзон уй-жойлар бўйича ягона электрон маълумотлар базаси жорий қилинади
«Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси томонидан арзон уй-жойлар бўйича ягона электрон маълумотлар базаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда компания томонидан ташкил этилган «Арзон уй-жойлар халқ фаровонлиги йўлида: таҳлил, муаммо ва ечим» мавзуидаги республика семинарида айтиб ўтилди, деб хабар қилмоқда компания Ахборот хизмати.

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати
Хўш, бу лойиҳа нимаси билан эътиборга молик? Гап шундаки, мазкур лойиҳа амалиётга татбиқ этилгач, давлат дастури асосида республика миқёсида қуриладиган уй-жойларнинг мавзелари, уларнинг сони ва нархлари, бошланғич бадал ҳамда ажратиладиган ипотека кредити ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уй-жойларга бириктирилган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг уй-жойга муҳтожлиги сабаблари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар онлайн тартибда ягона электрон базада шакллантирилади.

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати
Натижада соҳада қонунбузилиш ҳолатлари, уй-жойларнинг нархлари бўйича келишмовчиликлар ва ҳужжат ишлари билан боғлиқ ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади ҳамда шаффоф тизим яратилади. Шунингдек, анжуманда қурилиш – монтаж ишлари давомида лойиҳа – смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар, кўп қаватли уйларда лифт қурилмалари ўрнатилиш тартиби, аҳолига уй-жойларни расмийлаштириш бўйича 2018 йил дастурига мувофиқ амалга оширилган ишлар ва 2019 йилдаги мақсад ва вазифалар муҳокама этилди.

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати
Семинарда республикамизнинг барча вилоятларидан келган қурилишда техник назоратни амалга ошириш бўйича мутахассислар ўзаро тажриба алмашишди ҳамда пойтахтимизнинг Сергели туманида бунёд этилаётган арзон уй-жойлар қурилиши билан яқиндан танишишди. Хусусан, мутахассислар эксперимент тариқасида 2019 йил қурилиш дастури доирасида барпо этилаётган 80 хонадондан иборат 16 қаватли қуйма темир-бетон типидаги тураржой биносини кўздан кечирдилар. Ушбу тураржой лойиҳаси зилзилабардошлилик даражаси юқори бўлиб, жаҳон стандартларига тўла жавоб беради. Бу типдаги баланд қаватли тураржой биноси Андижон шаҳрида ҳам бунёд этилмоқда.

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати
Маълумот ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилда «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси томонидан белгиланган дастур асосида республикамиз бўйича 355 та замонавий кўп қаватли арзон тураржой бинолари қурилаётган бўлса, шундан 170 таси пойтахтимизда қад ростлайди. Айни кунларда қурилиш объектларида иш қизғин. Бунёд этилаётган уйларда том ёпиш ва пардозлаш ишлари олиб борилаяпти.

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати

Фото: Ўзшаҳарқурилишинвест Ахборот хизмати
Бўлиб ўтган семинар жараёнида «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эришилган ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилиб, сифат назоратини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди ҳамда келгусидаги режалар белгилаб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арзон уй-жойлар бўйича ягона электрон маълумотлар базаси жорий қилинади