19:40 / 18.06.2019
3 554

Намангандаги газ қуйиш шохобчасида ВАЗ-21011 ёниб кетди (фото)

Намангандаги газ қуйиш шохобчасида ВАЗ-21011 ёниб кетди (фото)
Фото: Наманган вилоят ФВВ ЁХБ
Наманган шаҳридаги Ўрта Ровустон маҳалласида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ВАЗ-21011 русумли машина ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ФВВ ЁХБ тарғибот гуруҳи маълум қилди.

Ҳодиса бугун, 18 июнь куни соат 13.55 атрофида рўй берган.

Фото: Наманган вилоят ФВВ ЁХБ
Ҳайдовчи машинасини газ колонкасида қолдириб, тўлов учун кассага йўл олганида портлаш содир бўлган. Ёнғин оқибатида машина кузови ва салони зарарланган, ҳужжатлар ёниб кетган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва айбдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намангандаги газ қуйиш шохобчасида ВАЗ-21011 ёниб кетди (фото)