09:42 / 19.06.2019
4 338

Хивада саёҳат қилаётган Афғонистон Бош прокурори ИИБ ходимлари билан суҳбатлашди

Хивада саёҳат қилаётган Афғонистон Бош прокурори ИИБ ходимлари билан суҳбатлашди
Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди бошчилигидаги делегация аъзолари 2019 йилнинг 18 июнь куни Хива шаҳрининг диққатга сазавор жойларини томоша қилиш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ИИБга таяниб «Дарё» хабар берди.

Қадимий Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» мажмуасини томоша қилиш асносида Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди барча музейлар хорижий сайёҳлар билан тўла эканлигини ва уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганлигини алоҳида эътироф этиб, шу ерда хизмат олиб бораётган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан суҳбатлашишга чоғланди.

Фото: Хоразм илояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимининг инглиз тилида равон ва самимий сўзлашиши Афғонистон Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамидининг Ички ишлар органларининг мазкур хизмати фаолиятига қизиқишини янада орттирди. ИИБ ходими суҳбат якунида қўшни давлат Бош прокурорига сайёҳлар учун мўлжалланган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ташриф қоғози ва Хива шаҳрининг харитасини эсдалик учун топширди.

Фото: Хоразм илояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов
Шундан кейин делегация аъзоларига Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тасарруфидаги автомототехникалар таништирилди.

Фото: Хоразм илояти ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хивада саёҳат қилаётган Афғонистон Бош прокурори ИИБ ходимлари билан суҳбатлашди