25 май куни Тошкент метросида уч нафар лицей битирувчиси пиротехника буюмлари билан майда безорилик содир қилган. Улар «пранк» видео тайёрлаб, интернетга жойлаш орқали пул ишлаш ва аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида, метро поезди «Бодомзор» бекатига келиб тўхтаганида питардалар солинган сумкага ўт қўйиб, ҳолатни телефонда видеога олишган.
Шундан сўнг безорилар сумкани ташлаб қочишган, вагондаги олов тезда бартараф этилган.
Kun.uz манбасига кўра, Юнусобод тумани маъмурий судининг 4 июндаги қарорига мувофиқ, айбланувчилар муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмагани, қилмишларидан чин пушаймонлиги ва ёш эканлиги инобатга олиниб, уларга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Маълум бўлишича, бу ўсмирлар Шайхонтоҳур туманидаги 5-сонли аниқ фанларга ихтисослаштирилган академик лицей талабаларидир. Улар «iPhone 5» телефонида олинган видеони интернетга тарқатиб улгуришган.
Бир ҳафталик қамоқ жазосидан ташқари бу йигитлар, шунингдек, энг кам иш ҳақининг 5,5 баравари миқдорида жаримага ҳам тортилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин”
Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим"
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди