date
views 3 320

Қашқадарёда тарбияси оғир ёшлар 3 кун аскарлардек яшади (фото)

Қашқадарёда тарбияси оғир ёшлар 3 кун аскарлардек яшади (фото)
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар учун Нишон туманидаги ҳарбий қисмлардан бирига 3 кунлик ҳарбий-спорт соғломлаштириш кунлари ташкил этилди, бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Тадбир иштирокчилари 3 кун давомида аскарларнинг ҳарбий ҳаёти билан яқиндан танишди, жанговар ва тактик машғулотларини бевосита кузатиб, ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг турлари ва фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Ақлий ҳамда жисмоний салоҳият талаб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ҳис этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
«Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда жонбозлик кўрсатиб, юксак натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ҳамда психолог маслаҳатлар менда катта таассурот қолдирди. Бу ерда хатоларим устида ишлашни ўргандим. Айниқса, ота-онамнинг ўрни жуда билинди», — дейди майда ўғрилик билан вақтинча ҳисобга тушиб қолган А.Д.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ушбу «Ҳарбий-соғломлаштириш кунлари» ижобий натижаларни бераверса, ҳар йили ташкил этиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда тарбияси оғир ёшлар 3 кун аскарлардек яшади (фото)