3 349
Самарқанддаги полигонда жанговар вазиятдаги ҳарбий хизматчи руҳияти кўрсатиб берилди (видео)
Самарқанд вилоятидаги "Сазаган" дала ўқув майдонида батальон шахсий таркиби учун жанговар вазиятдаги мураккаб жараён акс этган кўргазмали машғулот ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳарбий қисм психологи ҳамда баталъон командирининг ўринбосари томонидан саҳналаштирилган жанговар вазият, ярадор бўлган ҳарбий хизматчининг руҳиятидаги ўзгаришлар, берилган вазифани мувафаққиятли бажаришга тўсқинлик қилувчи омиллар, жангчини ҳаётига таҳдид солувчи эҳтимолий мафкуравий ва психологик ҳаракатларга қарши курашиш йўллари кўргазмали воситалар ёрдамида кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, машғулот давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлар Аҳлоқий-руҳий таъминот концепциясининг мазмун моҳияти, ҳарбий ҳаракатларда руҳий таъминлаш соҳасидаги қарашлар, асосий тушунчалар, мақсад ва вазифалари, йўналишлари, шакл ва усуллари ҳақида сўз борди.
Тадбир сўнггида полигонда ҳарбий хизматчилар томонидан маданий ҳордиқ ишлари ташкил этилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади
Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди
Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди