14:46 / 20.06.2019
3 716

Саида Мирзиёева: Президентнинг бешта ташаббусини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди

Саида Мирзиёева: Президентнинг бешта ташаббусини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди
Фото: Facebook / Саида Мирзиёева
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси (DBО) ташкил этилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.

«Унинг асосий мақсади Имплементация стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Стратегиянинг биринчи версияси тайёр, мен уни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этаман.

Маълумки, Президентимизнинг Бешта ташаббуси аввало ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб илгари сурилган. Бу иш ҳамжиҳатликда қилинсагина самарали бўлишига ишонаман, зеро, саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, янги марраларга эришишимиз мумкин. Шунинг учун ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш етакчилар ва умуман фаол, ўз юртининг тараққиётига бефарқ бўлмаган фуқароларни Бешта ташаббусни рўёбга чиқаришда иштирок этишга чақираман.

Стратегиянинг ишчи версияси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Ўз таклифларингизни шу ерда, изоҳларда қолдиришингиз ёки қуйидаги почта манзилига йўллашингиз мумкин: [email protected]», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: Президентнинг бешта ташаббусини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди