14:50 / 21.06.2019
4 605

Самарқандлик «Умарбой» қанча пулни талон-тарож қилгани маълум бўлди

Самарқандлик «Умарбой» қанча пулни талон-тарож қилгани маълум бўлди
Самарқанд вилоят ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вилоят бўлимлари раҳбарияти ва суд раислари иштирокида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда вилоят миқёсидаги кўплаб муаммоли ҳолатларга ойдинлик киритилди.

Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари Сирожиддин Усмонов халқ орасида «Умарбой» деб танилган Олим Ражабов фуқароларга қанча миқдорда зарар етаказгани ҳақида гапирди. Прокуратура мулозимининг айтишича, Олим Ражабов «Афросиёб Хосият Бегим Макони» номли МЧЖ очган ва Самарқанд шаҳрининг қатор ерларида кўп қаватли уйлар қурган.

Маълум бўлишича, Даҳбед ва Мироншоҳ кўчаларида кўп-қаватли уйлар қурган Олим Ражабов фуқаролардан 50 миллиард 578 миллион сўм миқдорида маблағни талон-тарож қилган (яъни шунча миқдорда ноқонуний қурилган уйларни сотган). МИБ томонидан Олим Ражабовга тегишли 20 миллиард 600 миллион сўмлик мол-мулк мусодара қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик «Умарбой» қанча пулни талон-тарож қилгани маълум бўлди