16:30 / 25.06.2019
2 959

Ўзбекистон Олий суди «Чирик суднинг чиркин ишлари» сарлавҳали мақола юзасидан ахборот берди

Ўзбекистон Олий суди «Чирик суднинг чиркин ишлари» сарлавҳали мақола юзасидан ахборот берди
Олий суд Матбуот хизмати «FayzbogUz» Telegram-каналида эълон қилинган «Чирик суднинг чиркин ишлари» сарлавҳали мақола юзасидан ахборот берди.

«Сарлавҳанинг ўзиёқ муаллифнинг аламзадалигидан нишона эмасми?» — деб бошланади хабар. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

Мақоладаги хатолар, ғализ жумлалар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Зеро, ўқувчилар бу ҳақда ўз хулосасига эга. Аслида, оммага эълон қилинаётган ҳар бир фикр холис, ҳаққоний ифодаланиши керак.

Мақолада «... Расмий очиқ суд деб белгиланган-у лек бу фақатгина номига эканлигини билдириб қўйишди. Яъни, аввалги лицей суди каби суд залини «махсус қатнашчи»лар билан аввалдан банд қилиб қўйиб, диний эркинлик масаласида бефарқ бўлмаган фуқароларимизни киргани қўйишмади...»дейилади.

Ушбу важлар Олий судда ўрганиб чиқилганда, ўз тасдиғини топмади. Иш ҳужжатларида маълум бўлишича, суд белгиланган куни ўз вақтида бошланган ва очиқ тарзда бўлиб ўтган. Қонунчиликка мувофиқ, хоҳлаган шахс очиқ суд мажлисида иштирок этиши мумкин ва ушбу суд жараёнида ҳам бунга амал қилинган.

«FayzbogUz» мухбири «судга Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, Халқаро Ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев келмади,» деб иддао қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси 3-қисмига асосан давлат бошқаруви органларининг, мансабдор шахснинг вакиллари тегишли орган раҳбарининг ёки мансабдор шахснинг имзоси билан бериладиган ишончнома асосида иш олиб бориш ҳуқуқига эга. Судда жавобгар сифатида маъмурий орган томонидан ишонч билдирилган вакил иштирок этиши белгиланган ва улар судда иштирок этган.

Аризачининг адвокати А.Якубовнинг гаплари бўлиб қўйилганлиги ҳақидаги иддаоларга ҳам қўшилиб бўлмайди. Зеро, судья ишга оид масалалар бўйича тарафларга ўз фикрини билдириши учун етарлича вақт берган.

Шу ўринда айтиш жоизки, суд ишни кўришда қонун талабларидан келиб чиқади.

Ушбу маъмурий иш 2019 йил 20 февраль куни Шайхонтоҳур туман маъмурий суди томонидан кўрилиб, аризани қаноатлантириш рад этилган.

Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 25 мартдаги қарорига мувофиқ ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мазкур иш юзасидан Олий судга назорат тартибида шикоят берилган. Олий судда ушбу иш ўрганиб чиқилиб, шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқишга асос йўқлиги учун рад этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Олий суди «Чирик суднинг чиркин ишлари» сарлавҳали мақола юзасидан ахборот берди