date
views 4 061

Кафедаги ноқонуний фойдаланиш ҳолат фош бўлди

Кафедаги ноқонуний фойдаланиш ҳолат фош бўлди
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очилмоқда. Албатта бундай имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Айрим тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар орасида белгиланган қонун қоидани қўпол равишда бузиш холатлари ҳам учраб турибди.

Гап шундаки, Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан олиб борилган назорат текшириш тадбирларида Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш корхоналарнинг бирида электр энергиясидан фойдаланишда таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан фойдаланиб келганлиги ҳолати аниқланди.

Натижада ҳусусий корхона томонидан электр таъминоти корхонаси манфаатларига 2 млн. сўмга яқин зарар етказилган.
Ҳудди шунингдек, назорат тадбирлари давомида Термиз шаҳар “Жайхун” маҳалласида жойлашган ҳусусий корхоналардан бирининг ҳуқуқбузарлик содир этгани фош этилди.

Мазкур ҳусусий корхона эгаси электр энергиясидан фойдаланиш тартибларга зид равишда электр ҳисоблагич ускунасининг ички тизимига ўзгартириш киритиб, яъни ўтказгич (перемычка) ўрнатиб электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳусусуий корхона ҳам таъминотчи корхонага 2 млн. сўмга яқин зарар етказганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кафедаги ноқонуний фойдаланиш ҳолат фош бўлди