22:00 / 25.06.2019
3 612

ДСҚ: Кунлик савдо пули энди тадбиркор ихтиёрида қолади

ДСҚ: Кунлик савдо пули энди тадбиркор ихтиёрида қолади
Онлайн назорат-касса машиналарининг (НКМ) жорий қилиниши билан тадбиркорлар нақд пул тушумини ўзларининг ихтиёрида сақлаб қолиши мумкин бўлади. Бу йўл билан тадбиркор нақд пули эвазига тезда маҳсулот сотиб олиши ва уни кирим қилиши имкони яратилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими ва онлайн назорат-касса машиналарининг жорий этилиши юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

ДСҚнинг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Нодир Эркаевнинг таъкидлашича, тадбиркорларнинг кунлик савдо пули рўйхатга олиш китобига доимий қайд қилиб борилар эди. Онлайн назорат-касса машиналари ёрдамида бу тизим бекор қилинади.

«Шунингдек, кун охиридаги нақд пул тушумини юритиш ҳисоботи ҳам амалиётдан олинади.

Онлайн назорат-касса машинасини ишлатиш учун рўйхатдан ўтган тадбиркор биринчи навбатда давлат солиқ органига онлайн тарзда маълумот узатиб туради. Интернет муаммоли ҳудудларда эса НКМ учун рўйхатдан ўтган тадбиркорлар 24 соат ичида тегишли солиқ идорасига тушум ҳақида ахборот етказиши керак бўлади. Берилган муддат ичида маълумот узата олмаслик ҳолатлари учраганда ҳам турли профилактик йўллар орқали тадбиркорлар билан ишлаш, иложи борича камроқ жазо чоралари қўллаш фикридамиз», — дейди Нодир Эркаев.

ДСҚ маълумотига кўра, онлайн назорат-касса машиналари билан тадбиркорлик фаолиятига инсон омилининг аралашуви ҳам камайиши керак. Бу тадбиркорлик субъектларининг турли солиқ текширувларидан озод қилиниб, масофадан туриб назорат қилиниши билан изоҳланади.

Бундан ташқари, Нодир Эркаевнинг айтишича, бугунги кунгача солиқ органи ходимлари томонидан тадбиркорларнинг ўз тушумларини 3 баравардан 10 бараваргача яшириши ҳолатлари аниқланган. Агар онлайн назорат-касса машиналари жорий этилса, тушумларни бевосита харидорлар томонидан назорат қилишни йўлга қўйиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДСҚ: Кунлик савдо пули энди тадбиркор ихтиёрида қолади