10:37 / 26.06.2019
3 378

Сайёр қабулда Оққўрғондаги муаммоларга ечим топилди

Сайёр қабулда Оққўрғондаги муаммоларга ечим топилди
Тошкент вилояти 4-сектор раҳбари – вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилган сайёр қабулнинг галдаги манзили Оққўрғон тумани бўлди.

Мазкур тадбирда вилоят 4-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, Оққўрғон туман ҳокими, прокрори ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири каби қатор мутасадди идора раҳбарлари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда турли масалаларда қабул қилинган 20 га яқин мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларни тезкорлик билан қонун доирасида ҳал этиш борасида тегишли идора ва ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқароларга ногиронлик аравачалари берилган бўлса, 2 нафар ижтимоий таъминотга муҳтож оила вакилларига тиббиёт муассаларидан бепул кўрикдан ўтиш ва соғликларини тиклашлари учун 10 млн сўмлик (ордер) йўлланмалар берилди.

Кўчамизда чироқ йўқлиги анча йиллик муаммо эди, бу нафақат транспорт воситаларининг ҳаракатланишига балки, аҳоли учун ҳам қатор ноқулайликлар туғдирарди –деди, Сувту МФЙ, Суғдиёна кўчаси, 16-уйда яшовчи Мафтуна Турсуналиева. Бугун 4-сектор раҳбари томонидан бу муаммонинг ҳал этилаётлиги аҳолининг оғирини енгил қилади.

Айтиш керакки, вилоят 4-сектор раҳбари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда нафақат солиқ органлари фаолияти ва ваколат доираси билан боғлиқ, балқи ижтимоий-маиший, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа масалаларда ҳам мурожаатлар бўлаётганини иноабатга олиб, қабулда барча идора ва ташкилотларнинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этиши таъминланмоқда.

Мухтасар айтганда, Халқ билан йўлга қўйилаётган очиқ мулоқотларнинг мақсади - халққа янада яқинроқ бориш, муаммоларни жойида ҳал этишдан иборатдир.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёр қабулда Оққўрғондаги муаммоларга ечим топилди