18:09 / 27.06.2019
3 483

15 суткалик қамоқни эшитган қарздор биратўла 12,3 млн. сўм алимент қарзини тўлаб қўя қолди

15 суткалик қамоқни эшитган қарздор биратўла 12,3 млн. сўм алимент қарзини тўлаб қўя қолди
Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича бўлим давлат ижрочилари томонидан алимент қарздорликлари икки ойдан ошган қарздорлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан 15 кунлик қамоқ жазосига тортилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Огоҳлантиришларга қарамасдан бўлим иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 01.11.2016 йилдаги, қарздор Х.Н.дан ундирувчи Б.Ф. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш кўрсатилган бўлиб ушбу ижро хужжати юзасидан қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 2019 йил 1 май кунига қадар 12.328.882 сўмни ташкил килиб қарздор тегишли тартибда огохлантирилган бўлишига қарамасдан алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Қодексининг 474-моддасига асосан маъмурий жазо қўллаш пайтида қарздор томонидан суд жараёнида алиментдан бўлган 12.328.882 сўм қарздорлик тўлиқ тўланганлиги учун суд залида маҳмурий қамоқ жазосидан озод этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 суткалик қамоқни эшитган қарздор биратўла 12,3 млн. сўм алимент қарзини тўлаб қўя қолди