Фото: Ёнғин хавфсизлиги хизмати
27 июнь кечаси Тошкент шаҳрида жойлашган иккита кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Биринчи ёнғин соат 20:41 да, Олмазор тумани Қорақамиш-1 кўчасида жойлашган «Шаббода» кафесида содир бўлган. Кафенинг 350 квадрат метр ички ва том қисми ёниб кетган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
ВИДЕО
Иккинчи ёнғин эса соат 21:25 да Яшнобод тумани С.Машхадий кўчасидаги «У Аркадия» кафесида содир бўлган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 21:55 да ўчирилган. Ёнғиндан кафенинг 40 метр квадрат майдони ва том қурилиш қисмига зарар етказган.
ВИДЕО
Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди