19:33 / 28.06.2019
7 171

Андижон вилояти ҳокими қайси вазирни «мараз», «вазирча» дея ҳақоратлади? (аудио)

Андижон вилояти ҳокими қайси вазирни «мараз», «вазирча» дея ҳақоратлади? (аудио)
Фото: «7news.uz»
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида ўтган йиғилишлардан бирида соғлиқни сақлаш тизими вакили шаънига «ҳақоратли» сўзлар айтилди, деб хабар берди «7news.uz».

Audiоёзувда Шуҳрат Абдураҳмонов соғлиқни сақлаш тизими вакилларидан бирини (Таҳририят: «катта эҳтимол билан Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов») «латта», «ифлос», «ит», «ҳезалак» каби ўта қўпол ва ҳақоратомуз сўзлар билан таҳқирлаганини тинглаш мумкин.

Жумладан, ушбу аудиоёзувда Шуҳрат Абдураҳмонов шундай дейди:

«Анави маразинг, вазирчанг ифлос, Андижондан чиққан, генпрокурорга хат киргизипти, шприцни тендер қилмасдан ўткизяпти, сен маразсан, сен! Отасига раҳмат, ‘генпрокурор’ менга айтаяпти, Шуҳрат ака дейди, гаплашволинг мана вазир билан дейди, хат қиляпти дейди».

«Агар юқоридаги гапларни яхшилаб тинглайдиган бўлсак, ҳоким соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилиб турганда ‘вазирчанғ дея шу соҳа, яъни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори,профессор, Алишер Шодмоновни назарда тутди деган фикрга келасан, киши. Дарҳақиқат, Шуҳрат Абдураҳмонов Андижондан чиққан маразинг, вазирчанг деб ҳақоратлаган вазирнинг Тошкентда туғилгани айтилса-да, у Андижонда ‘карьера’ қилган.

«Жумладан, Алишер Шодмонов 1985—1987 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти урология мутахассислиги бўйича клиник ординатори, 1990—1993 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг Жарроҳлик факультети кафедраси урология курси ассистенти, Даволаш факультети декани ўринбосари, 1993—1996 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори, 1996—2000 йилларда Андижон шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими мудири, 2000—2004 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2004—2009 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти Педиатрия факультети декани, 2009—2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректори, 2010—2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида фаолият юритган», — дейилади хабарда.

Алишер Шодмонов 2017 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилояти ҳокими қайси вазирни «мараз», «вазирча» дея ҳақоратлади? (аудио)