
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 16.12.2013 йилдаги суд буйруғига кўра Ж.Э.дан вояга етмаган 2 нафар фарзандлари таъминоти учун хар ойда ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.
2014 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан қарздор Ж.Э.нинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Алиментчи ота Ж.Э. Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорни бекор қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилди.
Бюронинг Миробод туман бўлими томонидан қарздорга четга чиқиш мақсадида фарзандларининг таъминоти учун улар вояга етгунига кадар бўлган давр учун олдиндан жами 80.000.000 сўм пул маблағлари тўловини амалга ошириш лозимлиги борасида ҳуқуқий тушунтирилди. Қарздор ҳам ҳеч иккиланмай 80 млн. сўмни пулларни тўлаб, четга чиқиш ҳуқуқини тиклади.
Ҳозирда ушбу ижро хужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тўлиқ ижро қилинганлиги сабабли тамомланди ва қарздорга нисбатан қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Фуқаролик ИшлариМиробод ТуманАлимент УндиришЧетга ЧиқишЎзбекистон РеспубликасиСуд Ҳужжатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар