06:35 / 29.06.2019
3 268

Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ерда фуқаролик (ишбилармонлик) авиацияси ташкил этиш бўйича 2017 йил 30 июнда Президент қарори қабул қилинган эди. Давлатимиз раҳбари ўтган йили бу ерга келиб, мазкур аэродромни қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифлари билан танишган эди.

Бугунги кунда аэропортда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, самолётлар тўхтаб туриши учун ангар ва перрон, юқори даражадаги делегациялар, ишбилармон доиралар вакиллари ва соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатувчи терминаллар бунёд этилиши режалаштирилган.

Президент бу аэропорт нафақат бугун, балки келажак учун барпо этилаётгани, шу боис уни узоқни ўйлаб, сифатли ва хавфсиз қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди