09:39 / 29.06.2019
3 651

Бугун ва эртага Амир Темур хиёбонида ҳаракат чекланади

Бугун ва эртага Амир Темур хиёбонида ҳаракат чекланади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
30 июнь куни 16.00 да Тошкент шаҳрида Ёшлар куни доирасида «Ёшлар-картинг» оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида ҳаракат чекланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Мусобақа шаҳар пойгаси шаклида, 1,5 кмга яқин масофада бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Амир Темур шох кўчасининг Амир Темур ҳиёбони айланма йўлидаги қисми тўлиқ, шунингдек, Амир Темур шох кўчасининг Амир Темур ҳиёбонидан Истиқлол кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Ушбу ҳолат бугун, 29 июнь куни соат 21.00дан бошланиб, 30 июнь куни соат 21.00гача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун ва эртага Амир Темур хиёбонида ҳаракат чекланади