17:00 / 30.06.2019
2 804

Германиянинг етакчи ОАВ вакиллари Ўзбекистонга келади

Германиянинг етакчи ОАВ вакиллари Ўзбекистонга келади
Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов
Германиянинг қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳақида маълумот тўплаш ва ўз платформаларида бўлишиш учун мамлакатга ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Ташрифдан мақсад - Германиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини ошириш.

Ўзбекистонга ташриф давомида германиялик журналистлар 1-8 июль кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб, бу ерларнинг диққатга сазовор масканлари ҳақида материаллар тўплайди. Ташриф якунларига кўра, ҳар бир журналист Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлиги ҳақида мақола ва материаллар тайёрлаб, Германия нашрларида тақдим этади.

Қуйида журналистлари Ўзбекистонга келиши кутилаётган Германия нашрлари рўйхати ва улар ҳақида қисқача маълумотлар келтирилади:

1. «Augsburger Allgemeine Zeitung» газетаси - кундалик нашр, адади - 1 200 000 та.
2. «Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung» газетаси - ҳар шанба куни нашрдан чиқади, адади - 450 000 та.
3. «Hamburger Abendblatt» газетаси ва «Функе Медиэнгруппе» журнали - кундалик нашрлар, адади - 750 000 та.
4. «Frankfurter Allgemeine Zeitung» газетаси - кундалик нашр, адади - 450 000 та.
5. «TV Horen & Sehen» ва «Happinez» журнали - ҳафталик нашр, адади - 1 200 000 та.
6. «RND Redaktions Netzwerk Deutschland GmbH» газетаси - кундалик нашр, адади - 2 400 000 та.
7. «Die Welt» газетаси - ҳафталик нашр, адади - 390 000 та.
8. «Die Zeit» газетаси - ҳафталик нашр, адади - 490 000 та.
9. «Sueddeutsche Zeitung» газетаси - кундалик нашр, адади - 550 000 та.
10. «Berliner Zeitung» газетаси - кундалик нашр, адади - 240 000 та.
11. «Abenteuer & Reisen Magazin» журнали - йилда 10 марта нашр этилади, адади - 120 000 та.
12. «Globetrotter Magazin» журнали - ҳар чоракда бир марта нашр қилинади, адади - 80 000 та.
13. «Freundin» журнали - ҳар 2 ҳафтада чоп этилади, адади - 350 000 та.
14. «Reisereporter», «Travelbook», «Bild Online» онлайн ресурслари - онлайн-томоша.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германиянинг етакчи ОАВ вакиллари Ўзбекистонга келади