Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган қўшимчалар билан маҳкумларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
- об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш;
- психологик ёрдам олиш;
- хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш.
Эндиликда маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда телефон орқали қўшимча сўзлашиш, шунингдек, шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.
Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек, уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"
Жаҳонга машҳур шахслар ва уларнинг оила аъзолари (фото)
Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади