
Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширган. Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов бу ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА ёзяпти.
Анжуманда қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўрамаяпти.
Ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. 1 июлдан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Кечаги куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилган.
Ёшли АёлФарғона Давлат УниверситетиОлий ТаълимҲужжат ТопширишМиллий МатбуотДавлат Тест Маркази Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар