
Ўзбекистон Қозоғистон бензинини қабул қилиб оладиган биринчи мамлакатга айланади. Бу ҳақда Kazenergy бош директори Болат Акчулаков LS’га хабар берди.
Олмаотада бўлиб ўтган «Argus Қозоғистон ва Марказий Осиё нефть-газ бозори 2019» халқаро конференцияси доирасида суҳбатдошнинг айтишича, жорий йил июль ойида ёқилғи биринчи партиясини жўнатиш режалаштирилган.
«Барча бензин жаҳон нархларида экспорт қилинади. Уни арзон нархда сота олишмайди. Ҳаммаси трансферт шартларида ишлай бошлайди. Эҳтимол, Қозоғистон бензинини етказиб бериш июлда бошланади. Биринчи партия, менинг фикримча, Ўзбекистонга жўнатилади», - дея аниқлик киритган Акчулаков.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон билан ҳозирча фақат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бориляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар