
Ўзбекистон ИИВ қоидабузарликлар акс этган видеолар учун ЭКИҲнинг 5% миқдорида пул мукофоти тўлай бошлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган қонун 2019 йилнинг 1 июлидан кучга кирди.
“Янги тартиб ишга тушди, қоидабузарликлар акс этган видеолавҳаларни йиғиш бошланди. Уларни Ўзбекистон Республикасида яшаётган ҳар бир киши юбориши мумкин”, - дейилади хабарда.
Пул мукофотининг қиймати энг кам иш ҳақининг 5% миқдорида белгиланган. Бугунги кунда бу ҳар бир қоидабузарлик учун 10136 сўмни ташкил қилади. Ушбу мукофот қоидабузарлардан ундирилаётган жарималар ҳисобидан қопланади. ИИВга қоидабузарликлар ҳақида хабар берган кишилар ҳақидаги маълумот махфий сақланади.
Ўзбекистон ИИВҚоидабузарликларПул МукофотиВидеолавҳаларни ЙиғишЯнги ТартибМахфий Маълумот Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар