12:18 / 03.07.2019
4 806

Қарздор қарзи сабаб “Малибу”сидан айрилди

Қарздор қарзи сабаб “Малибу”сидан айрилди
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Мараимовдан 17 нафар фуқаролар фойдасига 307 286 798 сўм етказилган моддий зарарларни ундириш белгиланган.

Бюронинг Янгийўл тумани бўлимининг давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли бўлган “Малибу” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва 153 719 568 сўмга баҳоланди. 17 нафар ундирувчига мазкур автотранспорт воситасини сотиб олиш таклифи берилди.

Ундирувчилардан бири ушбу таклифга рози бўлиб, ўзининг 60 000 000 сўм зарар қисми ҳисобига “Малибу” русумли автотранспорт воситасини сотиб олди ва қолган 93 719 568 сўмни бўлим депозит ҳисобрақамига ўтказиб берди.

Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддасига асосан қолган 16 нафар ундирувчиларга тақсимлаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор қарзи сабаб “Малибу”сидан айрилди