
Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлимининг тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг 25 май куни тумандаги “Еркиндарья” ОФЙ ҳудудида энергия ресурслари ва сувдан қоидабузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича назорат тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбир натижасида, Қ.Ж.нинг таъминотчи корхоналарнинг бирида муҳандис вазифасида ишлаб келиб, оддий истеъмолчиларга ўрнак бўлиши ўрнига, ўзининг янгидан қурилаётган уйида, қуввати 1,5 кВт бўлган ўт майдаловчи ускунасидан ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри фойдаланиб ўтирганлиги аниқланган ва бу бўйича тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Фуқаро Қ.Ж. ушбу қилмиши оқибатида ўзи ишлайдиган электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 2.952.000 сўм зарар келтирилганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан, Бюронинг туман бўлими томонидан фуқаро Қ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Ҳозирги кунга келиб келтирилган зарар ва қўлланилган жарима тўлиғи билан ундирилди.
Кегейли ТуманЕркиндарья ОФЙЭнергия РесурслариСувдан ҚоидабузарликМажбурий ИжроЖарима Тортилди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар