
Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида аёлларни Дубайга юбориш билан шуғулланган она-болалар қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашрига таяниб Kun.uz сайти хабар бермоқда.
Айтилишича, гуруҳ раҳбари Солиҳа Раҳимжонова 1957 йили Наманганда туғилган, бир неча йиллар муқаддам Тошкент шаҳрига кўчиб келиб, Миробод туманида яшай бошлаган. Унинг Гулбаҳор, Гулмаҳпар, Гулсадбарг исмли қизлари бўлган.
Раҳимжонова қизларини Дубайга ишлашга юборган. У ерда яхши ўрнашиб олган қизлар Тошкентга сингиллари Гулсадбаргни қайтариб юборишган. Бу ерда у онаси билан пулга муҳтож қизларни топиб, БААга йўллаши лозим эди.
Беш йилча муқаддам она ва бола бир гуруҳ қизларни алдаб, уларни Дубайга йўллашга муваффақ бўлишган. Бу гуруҳ ичида 1987 йили туғилган Дилфуза Қаюмова ҳам бўлган. Доимий иш топиш ваъдаларига ишониб БААга борган қизлар у ерда ёпиқ эшиклар ортида сақланиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган.
Беш йил давом этган қийноқлардан сўнг Дилфуза Қаюмова қариндошлари билан телефон орқали боғланишнинг уддасидан чиққан. Нималар бўлганини тушунган қариндошлар тегишли ташкилотларга Раҳимжоновалар оиласи устидан арз қилган. Натижада қизлар Ўзбекистонга қайтарилган, жиноий гуруҳ эса жавобгарликка тортилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар