22:39 / 05.07.2019
3 185

Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартибига қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартибига қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.

Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахс – норезидент томонидан ташқи савдо шартномаси бўйича дебитор қарздорликларни сўндириш учун ҳам нақд хорижий валютани қабул қилиш мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қуйидаги ҳолатларда қабул қилиш мумкин:

- консуллик хизматлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3451-сон «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда сотилган товарлар;
- бож тўламасдан савдо қиладиган дўконлардаги ҳисоб-китоблар билан, шунингдек халқаро ташишлар пайтида транспорт воситаларининг бориш йўлида йўловчиларга товарлар ва хизматлар сотилганда ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар;
- кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича чет эл валютасидаги фоизларни сўндириш;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фондига (устав сармоясига) бадални тўлаш;
- тижорат банкларида омонатларга пул маблағларини киритиш;
- хайрия мақсадларида амалга ошириладиган пул маблағларини киритишда;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича қарзларни сўндиришда;
- норезидент хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Кўрсатилган тўловлар нақд хорижий валютада, шунингдек пластик тўлов ва кредит карточкалар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартибига қўшимчалар киритилди