Фирибгарнинг "қилмиши" фош этилди

  • 08 июль 2019, 17:38
  • 894
  • Жамият
  • Фирибгарнинг "қилмиши" фош этилди
    Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими ходимлари томонидан Ургут тумани “Жартепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Н. нинг аризасига асосан текшириш ўтказилди.

    Текшириш ҳаракатлари давомида таъминотчи корхоналарнинг бирида ишловчи монтёр Ш.П. фирибгарлик йўли билан 2015 йил ва 2018 йил куз ойларида фуқаро Ж.Н.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилганлиги аниқланди.

    Яъни унга электр ҳисоблаш ускунасини ўрнатиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш ваколати бўлмаса-да, электр ҳисоблаш ускунасини электр таъминоти корхонасининг компьютер базасига киритиб беришини ваъда қилган. Эвазига 400 минг сўм пулларни фуқаро Ж.Н.нинг яшаш хонадонида фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

    Бундан ташқари, Ш.П. ўзининг ҳамкасби А.Э. орқали 2019 йил май ойида Ургут тумани “Тинчлик” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. дан электр энергиясидан фойдаланиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 200 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими томонидан Ш.П. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.

    » » Фирибгарнинг "қилмиши" фош этилди