date
views 2 910

Олий суд: «замонавий рекет...» мақоласидаги даъво рад этилди, судьяга чора кўрилиши мумкин

Олий суд: «замонавий рекет...» мақоласидаги даъво рад этилди, судьяга чора кўрилиши мумкин
Kun.uz нашрида эълон қилинган “Замонавий “рекет”нинг суд қароридаги акси: “Берган 150 минг сўминг устига яна 10 миллион сўм тўлайсан!” сарлавҳали мақола юзасидан Олий суднинг расмий муносабати билдирилиб, унда мазкур низо бўйича суднинг қарори, хизмат текшируви натижалари ҳамда бошқа тафсилотлар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган эди.

Олий суд Матбуот хизмати бошлиғи в.б. Олимжон Ўсаров маълум қилишича, 8 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда даъвогар С.Рахмоновнинг жавобгар Х.Мелибоевга нисбатан қарз суммасини фоизлари билан ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилган ва муқаддам жавобгар томонидан моддий зарар тўлиқ қопланганлиги аниқланиб, даъвогарнинг 10.000.000 сўм қарз суммасини фоизлари билан ундириш ҳамда 2.030.000 сўм давлат божини ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.

Фото: Олий суд Матбуот хизмати бошлиғи в.б. Олимжон Ўсаров
Хабар қилинганидек, мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув натижаларига кўра, ишни биринчи инстанцияда кўриш чоғида моддий ва процессуал қонун нормаларининг бузилиши ҳолатига йўл қўйилгани аниқланган.

Хизмат текшируви хулосаси судьяга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига, суд ходимига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш масаласини ҳал этиш учун Қўқон туманлараро суди раисига юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд: «замонавий рекет...» мақоласидаги даъво рад этилди, судьяга чора кўрилиши мумкин