21:03 / 09.07.2019
3 362

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда «Нексия» остида қолди

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда «Нексия» остида қолди
Кеча, 8 июль куни соат 23.58да «102» рақамига Олмазор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, тахминан соат 23.00да «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Толибжон С., Тансиқбаев кўчаси томон ТХАЙ бўйлаб ҳаракатланиши давомида пиёдани уриб юборган. 1968 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи Тўлқин Г. тан шикастлари билан шифохонага олиб борилган ва шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, ЙТҲ сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

«Ҳурматли пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг ва йўлни фақатгина белгиланган жойдан кесиб ўтинг», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда «Нексия» остида қолди